Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Баъзилари мутлақ амр вожибни ифодалайди, ундан фақат қарина билан бурилади, демак амр феъли шу феълнинг вожиблигини ифодалайди деса, баъзилари айтдики, амр фақат феълнинг талаби холос. Унинг вожиб ёки бошқалигини қарина баён қилади. Мана шундан нусусларни тушунишда ихтилоф юз бериб, ижтиҳод тариқатидаги ихтилофга олиб келди.


Шундай қилиб, тобеинлар табақасидан кейин ҳукм истинбот қилиш тариқатида ихтилофлар пайдо бўлди. Ҳар бир мужтаҳиднинг ўзига хос тариқати вужудга келди. Бу ихтилофлар натижасида бир неча фиқҳий мазҳаблар пайдо бўлди. Бу нарса фиқҳнинг гуллаб яшнашига олиб келди. Бунга сабаб шуки, тушунишдаги ихтилоф табиийдир, у фикрнинг ўсишига ёрдам беради. Саҳобалар ҳам бир-бирларига қарши чиқишарди. Масалан, Абдуллоҳ ибн Аббос Алийга, Умарга, Зайд ибн Собитга хилоф иш тутарди, лекин улардан ҳам фикр оларди. Тобеинларнинг кўпи баъзи саҳобалардан илм олган бўлса-да, уларга хилоф иш қиларди. Молик ўзининг кўп шайхларига қарши чиққан. Абу Ҳанифа Жаъфар ас-Содиққа баъзи масалаларда хилоф иш тутарди, ваҳоланки ундан кўп нарсаларни ўрганган. Шундай қилиб уламолар бир бирларига, шогирдлар ўз шайхлари ва устозларига хилоф иш қилаверишган. Буни улар беадаблик ёки устозига қарши чиқиш деб ҳисобламас эдилар. Чунки Ислом ижтиҳодга ундайди. Ҳар бир олим бир саҳобийга ёки тобеинга, ёки бирор шайх ёки устознинг раъйига муқаййад бўлиши эмас, ўзи тушуниб, ўзи ижтиҳод қилиши керак.

 

Ислом фиқҳининг гуллаб яшнаши

Мусулмонлар, турли ихтилоф қилишларига қарамасдан, мужтаҳидларга эргашдилар. Чунки ихтилофларнинг асоси шаръий далил эди. Шореънинг хитобидан ҳар бир мужтаҳид тушунган нарса ўзи ва унга тақлид қилган киши учун шаръий ҳукм бўлади. Чунки Шореънинг хитоби шаръий ҳукмдир. Шаръий ҳукмга етишнинг ягона йўли хитобни тушунишдир. Демак, Шореънинг хитоби шаръий ҳукмни ифодалайди ва уни тушуниш ҳам шаръий ҳукм. Шореънинг хитобини тушунадиган кишилар мужтаҳидлардир. Аммо ижтиҳод даражасига етмаган кишилар ҳукмларда шу даражага етган кишиларга эргашадилар. Бунда фақиҳнинг шахсига, шунингдек, мазҳаблардан бирортасига тақлид қилинмайди, балки фақиҳ ажратиб олган ва амал қилган шаръий ҳукмга эргашишдир. Чунки мусулмон фақатгина шаръий ҳукмга эргашиши ва амал қилиши вожиб. У бирор мазҳаб ёки шахсга эргашишга ёки бирор мазҳабгагина амал қилишга буюрилган эмас. Агар ўзи ижтиҳод орқали шаръий ҳукмга етишга қодир бўлса шундай йўл тутади, қодир бўлмаса, истинбот қилинган ҳукмни олади. Аввалги асрларда мужтаҳидлар ҳад-ҳисобсиз эди. Шунинг учун мусулмонлар эргашган мужтаҳидлар ҳам бирор ададга чекланмасди. Балки жуда кўп мужтаҳидлар ва жуда кўп мазҳаблар бор эди. Ҳар бир жамоат, мазҳаби бўлсин-бўлмасин бирор мужтаҳид ижтиҳод қилган ҳукмга эргашарди. Масалан, Кўфа аҳлининг кўпчилиги Абу Ҳанифа ва Суфён Саврийнинг фатвоси билан иш тутарди. Фақат шийъаларнинг амали Жаъфар ас-Содиқ мазҳабига биноан бўларди. Аҳли Макканинг амали ибн

 

253-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260